fb_pixel

Frame Хизматининг Фойдаланиш келишуви

  • Frame хизматининг Фойдаланиш келишуви
  • 1. Ушбу Фойдаланиш келишувининг мақсадлари учун қуйида кўрсатилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:
  • 1.1. Frame — Хизматга бўлган барча тегишли мутлақ мулкий ҳуқуқларга, шу жумладан домен номига бўлган ҳуқуқларга эга ва уни маъмурий жиҳатдан бошқаришни амалга оширувчи «Frame Media» масъулияти чекланган жамияти.
  • 1.2. Фойдаланувчи маълумотлари - бу Фойдаланувчи томонидан Хизматдан фойдаланиш муносабати билан Frame томонидан олинган Фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, Frame Махфийлик сиёсатига мувофиқ Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига киритилган маълумотлар.
  • 1.3. Изоҳлар - Фойдаланувчи томонидан Хизматда жойлаштирилган маълумотлар, шу жумладан: бошқа сайтларга ҳаволалар, фильмлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар, фотосуратлар (тасвирлар) ва бошқа файллар ва матнлар.
  • 1.4. Шахсий ҳисоб (Ҳамён) - Фойдаланувчининг Хизматдаги баланси ва/ёки Фойдаланувчи Хизматдаги айрим функциялар ёки хизматларга тўлаш учун фойдаланиши мумкин бўлган баллар
  • 1.5. Фойдаланувчи - Хизматда рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш ёзувини яратиш) ва/ёки авторизация қилиш тартиб-таомилидан ўтган шахс. Хизматга кириш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи ҳар қандай шахс бу билан ушбу Фойдаланиш келишув қоидаларига тўлиқ розилиги ва унга нисбатан ушбу Фойдаланиш келишувида белгиланган талаблар қўлланилишини автоматик равишда тасдиқлайди.
  • 1.6. Хизмат - Интернет тармоғида қуйидаги манзил бўйича жойлашган Интернет-ресурс frame.uz. Хизмат деганда, контекстга қараб, ресурс дизайни (график безаш), мобил иловалар учун Frame дастури ва/ёки Smart-TV технологиясини қўллаш мумкин бўлган қурилмалар учун Frame дастури орқали ресурсга кириш имконияти тушунилади.
  • 1.7. Фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви - Хизматнинг Фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар, «Аккаунт» сифатида белгиланган махсус кичик бўлими.
  • 1.8. Фойдаланиш келишувида қўлланиладиган ва ушбу бўлимда ўз аксини топмаган ҳар қандай атамалар ва тушунчалар Фойдаланиш келишуви матнидан келиб чиқадиган маънога мувофиқ талқин қилинади. Фойдаланиш келишувида қўлланиладиган атама ва/ёки тушунчанинг талқинига нисбатан ҳар қандай зиддиятлар юзага келган тақдирда, Frame томонидан белгиланадиган талқин қўлланилади.
  • 2. Предмети ва умумий қоидалар.
  • 2.1. Мазкур Фойдаланиш келишуви (Келишув) Хизматдан фойдаланиш қоидалари ва шартларини белгилайди ҳамда Фойдаланувчи ва Frame ўртасидаги шартномани ифодалайди. Фойдаланувчи томонидан Хизматдан фақат Келишувга мувофиқ ва фақат Хизматнинг техник имкониятлари билан назарда тутилган усуллар орқали фойдаланишга йўл қўйилади.
  • Фойдаланувчи Келишув шартлари билан танишиш ва уларнинг ўзгаришини мустақил равишда кузатиб бориш мажбуриятини олади.
  • 2.2. Хизматдан ҳар қандай фойдаланиш Фойдаланувчи томонидан Келишувнинг акцепти ҳисобланади. Фойдаланувчи Хизматга биринчи марта мурожаат қилганида бандни танлаш ("галочка"қўйиш билан) ва/ёки Хизмат интерфейсидаги "Кейин", "Давом этиш" тугмаларини босиш ҳам Келишувнинг акцепти деб ҳисобланиши мумкин.
  • Келишув акцепти Фойдаланувчининг умуман Келишувга ҳеч қандай истисноларсиз ёки чекловларсиз тўлиқ, эътирозсиз ва сўзсиз қўшилишини англатади, Келишувда баён этилган барча шартлар, қоидалар билан танишиб чиққанлиги ва розилигини тасдиқлайди.
  • Фойдаланувчи томонидан Хизматдан фойдаланиш ва Хизматда ҳар қандай бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳам шунингдек, Фойдаланувчи томонидан Frame махфийлик сиёсатининг, тегишли ҳолларда эса Мобил қурилмалар учун Frame дастуридан фойдаланиш учун Лицензиион келишувни ва/ёки Smart-TV технологиясини қўллаш мумкин бўлган қурилмалар учун Frame дастуридан фойдаланиш учун Лицензион келишувнинг ҳам барча шартларини қабул қилиши ва уларга розилигини англатади.
  • 2.3. Хизмат Интернет тармоғига уланиш мавжуд бўлганда, телеканалларга ва аудиовизуал асарларга, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Фойдаланувчиларга тегишли тўлов эвазига кўрсатиш мақсадида, Фойдаланувчининг қурилмаларига оқимли узатиш режимида масофадан туриб кириш имкониятини тақдим этади, шунингдек, фото тасвирлар, асарларнинг тавсифи ва бошқалардан (шу жумладан аудиовизуал асар тушунчаси - Контент) фойдаланиш имкониятини ҳам тақдим этади. Фойдаланувчининг қурилмаларига Контентни вақтинча юклаш имконияти Фойдаланувчига фақат муайян Контент бирликларига нисбатан Frame ихтиёрига кўра тақдим этилиши мумкин ва у Фойдаланувчи қурилмасининг турига, шунингдек Контент бирлигига боғлиқ бўлиши мумкин.
  • Хизмат орқали Фойдаланувчига айрим функциялар ва хизматлардан бепул ёки ҳақ эвазига, шу жумладан маркетинг акцияларини ўтказиш доирасида фойдаланиш имконияти ҳам тақдим этилиши мумкин. Уларни тақдим этиш тартиби тегишли қоидалар ва Фойдаланувчи билан келишувлар билан белгиланади.
  • 2.4. Хизмат орқали Фойдаланувчи Frame ҳамкорларидан ҳамкор хизматларини сотиб олиши мумкин. Ҳамкор хизматининг тавсифи ва шартлари ҳамкорларнинг хизматлари саҳифаларида келтирилган. Бундай хизматларни сотиб олишда Фойдаланувчи ҳамкор билан шартнома тузади ва пул маблағларини Frame эмас, балки Ҳамкор тўплайди. Ҳисоб-китоблар (қайтаришлар) ва ҳамкор хизматини кўрсатиш сифатига оид масалалар бўйича Фойдаланувчи тўғридан-тўғри ҳамкорга мурожаат қилиши шарт. Ҳамкор хизматини сотиб олиш ва ундан фойдаланишда Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланиш келишуви шартларига риоя қилиши шарт.
  • 2.5. Хизмат “қандай бўлса, шундай” тақдим этилади. Frame ҳеч қандай масъулиятни, шу жумладан Хизматнинг Фойдаланувчининг мақсадлари, кутган натижалари ва талабларига мувофиқлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди, шунингдек Хизматнинг узлуксиз, тез, ишончли ва хатосиз тақдим этилишини кафолатламайди.
  • 2.6. Хизматдан Келишувда тўғридан-тўғри кўрсатилмаган усулда фойдаланиш Фойдаланувчига рухсат берилган деб ҳисобланмайди. Бундай фойдаланиш ноқонуний ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишларига сабаб бўлиши мумкин.
  • 2.7. Бу билан Frame Фойдаланувчини Хизматнинг барча форматлари ва вариантларининг дизайни ва дастурий кодига, шунингдек, "FRAME" товар белгисига нисбатан Ҳуқуқ эгаси эканлиги ҳақида хабардор қилади.
  • 2.8. Хизматда Фойдаланувчини Хизматнинг Контенти ҳақида хабардор қилувчи роликлар намойиши амалга оширилиши мумкин.
  • 2.9. Хизматдан фойдаланган ҳолда, Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 30-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тақиқланмаган ҳар қандай усулда реклама ва ахборот тусидаги хабарларни олишга ўз розилигини беради. Фойдаланувчи қурилма созламаларида пуш-хабарномаларни олиш функциясини ўчириб қўйиш ёки Frame электрон почта манзилига хат юбориш орқали хабарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
  • 2.10. Frame Фойдаланувчига Хизматдан очиқ махсус бўлмаган нотижорат лицензия шартлари асосида фойдаланиш ҳуқуқини беради. Келишув Хизмат ёки унинг таркибий қисмларига бўлган мулкий ҳуқуқларни ўтказишни назарда тутмайди.
  • 2.11. Келишувни тузиш орқали Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш/авторизация қилиш, Хизматда тўлов операцияларини амалга ошириш, Frame вакиллари билан мулоқот қилиш мақсадида Frame хизматига телефон рақамини маълум қилишга розилик беради.
  • 3. Хизматда рўйхатдан ўтиш ва авторизация.
  • 3.1. Фойдаланувчига Хизматдан фойдаланиш имконияти у рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш ёзувини яратиш) тартиб-таомилидан ўтган ёки Фойдаланувчининг илгари рўйхатдан ўтказилган Ҳисобга олиш ёзувидан фойдаланган ҳолда Хизматда авторизация қилинган тақдирда тақдим этилади.
  • 3.2. Фойдаланувчи тегишли майдонга мобил телефон рақамини киритади, унга Frame рақамли кодни кўрсатган ҳолда SMS-хабар юборади. Олинган код Фойдаланувчи томонидан тегишли майдонга киритилади, техник имконият мавжуд бўлганда эса кўрсатилган кодни киритиш автоматик тарзда амалга ошиилади.
  • Бунда, Frame кечикишлар, узилишлар, СМС хабарларни нотўғри ёки ўз вақтида етказиб берилмаслиги ва Frame нинг жавобгарлик ва таъсир доирасидан ташқарида бўлган бошқа техник муаммолар учун жавоб бермайди.
  • 3.3. Фойдаланувчининг Хизматда кўрсатиладиган мобил телефонининг битта рақамига нисбатан фақат битта Ҳисобга олиш ёзуви яратилиши мумкин.
  • 3.4. Фойдаланувчига, техник имконият мавжуд бўлган тақдирда, тезкор жавоб бериш кодидан (QR -коддан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш ёзувини яратиш) ёки авторизация қилиш имконияти ҳам берилиши мумкин.
  • 3.5. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтишда (ҳисобга олиш ёзувини яратишда) ўзи ҳақидаги ҳаққоний, аниқ ва тўлиқ маълумотларни тақдим этишга ва ушбу маълумотларни актуал ҳолатда сақлашга розилик беради. Бундай маълумотларга ҳар қандай ўзгартиришлар киритилганда Фойдаланувчи ўз маълумотларини ушбу ўзгаришларга мувофиқлаштириш мажбуриятини олади. Бунда Фойдаланувчи Frame умумий тартибда Фойдаланувчи маълумотларининг ишончлилигини текширишга мажбур эмаслиги ва Фойдаланувчининг лаёқатлилигини назорат қилмаслигига розилик беради.
  • 3.6. Фойдаланувчи томонидан Келишув шартлари бузилган тақдирда, шунингдек Фойдаланувчи ўзи ҳақида нотўғри маълумот тақдим этган тақдирда ёки Frame Фойдаланувчи томонидан ўзи ҳақида тақдим этилган маълумотни нотўғри, тўлиқ эмас, ноаниқ, мазкур Келишув шартларини бузади ёки Фойдаланувчи ўзганинг маълумотларидан фойдаланмоқда деб ҳисоблаш учун асосларга эга бўлса, Frame сабабларини тушунтирмаган ҳолда Фойдаланувчининг Ҳисобга олиш ёзувини блоклаш ва/ёки ўчириб ташлаш, Хизматнинг барча ёки айрим имкониятларидан фойдаланишни рад этиш ва Фойдаланувчининг Маълумотларини ўчириб ташлашга ҳақли.
  • 3.7. Frame исталган вақтда Фойдаланувчи томонидан ўзи ҳақида тақдим этилган маълумотларни тасдиқлашни Фойдаланувчидан талаб қилиш ва шу муносабат билан тасдиқловчи ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
  • 3.8. Хизматда Ҳисоб яратган ва ундан фойдаланган ҳолда Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
  • 3.8.1. рўйхатдан ўтказиш шаклларида ишончли ва долзарб маълумотларни кўрсатиши;
  • 3.8.2. Фойдаланувчига тегишли бўлган телефон рақамини тақдим этиш;
  • 3.8.3. зарур бўлганда кодни киритиш, ҳавола бўйича ўтиш ёки Frame танлови бўйича бошқа усуллар ёрдамида телефон рақамини тасдиқлаш;
  • 3.8.4. тақдим этилган ахборотнинг аниқлиги, долзарблиги ва тўлиқлигини таъминлаш учун уни мунтазам янгилаб туриш.
  • 3.9. Ўзбекистон Республикасидан бошқа ҳудудларда бўлган фойдаланувчилар учун Хизматнинг айрим функциялари ва Обунани улаш имконияти мавжуд бўлмаслиги ва/ёки чекланиши мумкин.
  • 3.10. Фойдаланувчи исталган вақтда шахсий кабинетидаги созламалар орқали ўзининг Ҳисобга олиш ёзувини ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Фойдаланувчи Ҳисобга олиш ёзувини ўчириб ташлаш Хизматларни тақдим этиш Фойдаланувчининг ташаббуси билан ихтиёрий равишда, Фойдаланувчига харажатлар ва зарарларни қопламаган ҳолда тўхтатилишини тушунади ва бунга розилик беради. Ҳисобга олиш ёзуви ўчириб ташланганидан кейин кўришлар тарихи ва сотиб олинган кириш имконияти тикланмайди.
  • 3.11. Хизматда рўйхатдан ва авторизациядан ўтган Фойдаланувчи учун Ҳисобга олиш ёзувида Шахсий ҳисоб мавжуд. Шахсий ҳисоб қуйидагилар натижасида тўлдирилиши мумкин: промокодни фаоллаштириш; бонус дастурлари; банк картаси орқали ҳисобни тўлдириш; Frame томонидан белгиланадиган бошқа усуллар орқали. Шахсий ҳисобга қўйилган баллардан фақат Хизматларга буюртма бериш учун фойдаланиш мумкин ва Фойдаланувчига пул билан компенсация қилинмайди.
  • 4. Контентни кўришга кириш имконияти.
  • 4.1. Хизмат доирасида Контентги кўришга кириш имкониятини олиш учун Фойдаланувчи чекланган вақт оралиғи мобайнида Контентга масофадан кириш имкониятини олишни назарда тутувчи обунани тўлов эвазига сотиб олиши керак (Обуна).
  • 4.2. Обуна шартларига мувофиқ Контентдан Фойдаланувчи қурилмасида Обуна сотиб олинган Ҳисобга олиш ёзуви маълумотлари киритилганда фойдаланиш мумкин. Битта Обуна доирасида, агар Frame ва Фойдаланувчининг алоҳида келишувларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, Фойдаланувчининг 3 та қурилмасида Контентга кириш ва уни бир вақтнинг ўзида ишлатиш мумкин. Фойдаланувчи қўшимча қурилмани алоҳида тўлов эвазига улаши мумкин.
  • Бунда битта Ҳисобга олиш ёзуви доирасида Фойдаланувчи томонидан 5 та профиль яратилиши мумкин. Чекланган контентга эга "Болалар профили"ни яратиш имконияти мавжуд, бундай ҳолда асосий профилдан фақат вояга етган шахс томонидан фойдаланилиши мумкин.
  • 4.3. Фойдаланувчи Обуна улангандан кейин ва фақат унинг амал қилиш муддати давомида Контентга кириш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Уланган Обунанинг бундай амал қилиш муддати ўтишининг бошланиши тегишли Обунани улашнинг аниқ вақти (дақиқа, соат, сана, ой, йил) билан белгиланади. Амал қилиш муддати тугагач, Контентга кириш тўхтатилади.
  • 4.4. Фойдаланувчи Контентни кўриш сифати Интернет тармоғининг ишлаш тезлигига боғлиқлигига розилик беради. Хизматдан Фойдаланувчи қурилмасининг SD форматидаги файлларни юклаб олиш учун камида 1,5 Мбит/сек (асл сифат учун камида 5 Мбит/сек) ва HD форматидаги файлларни юклаб олиш учун камида 5 Мбит/сек (асл сифат учун камида 15 Мбит/сек), шунингдек файлларни жўнатиш учун камида 1 Мбит/сек бўлган маълумотларни узатиш тезлигига эга Интернет тармоғига барқарор ва узлуксиз уланиши шарти билан фойдаланиш мумкин, Интернетга уланишнинг реакция вақти камида 300 мс (PING, ms) бўлиши шарт.
  • 4.5. Хизматнинг ишлаши учун зарур бўлган дастурий таъминот ва талабларни кўтармайдиган эскирган қурилмаларда Хизмат ишламаслиги ёки нотўғри ишлаши мумкин.
  • Фойдаланувчи ўз қурилмасининг Хизматга мувофиқлиги ва қурилмасининг Контентни кўриш имконияти учун тўлиқ жавобгардир. Агар Фойдаланувчи қурилмаси Контент бирлиги файл форматини қабул қилмаса, Frame Фойдаланувчига тўланган Контентни кўриш ҳуқуқи қийматини қоплаш мажбуриятини олмайди. Frame Фойдаланувчи томонидан Контентни кўриб бўлмаслиги, шунингдек, Фойдаланувчи қурилмаларининг ишлашининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг алоқа сифати билан шартланган узатиш сифатининг пастлиги учун жавобгар эмас. Frame Фойдаланувчи қурилмасининг Интернетга уланиш сифати учун жавобгар эмас. Интернет тармоғига кириш ва унинг ишлашини созлаш, Фойдаланувчининг қурилмалари ва дастурий таъминотини созлаш билан боғлиқ барча масалаларга нисбатан Келишув амал қилмайди ва улар Фойдаланувчи томонидан мустақил ҳал қилиниши лозим.
  • 4.6. Танланган Контентни кўриш имкониятига эга бўлган ҳолда, Фойдаланувчи Контент бирлиги тавсифида кўрсатилган ёш тоифасига мос келишини кафолатлайди. Контент бирлигининг тавсифида кўрсатилган ёш тоифасига мос келадиган ёшга етмаган Фойдаланувчи бундай Контентни кўришдан ўзини сақлаш мажбуриятини олади. 18 ёшга тўлган Фойдаланувчи вояга етмаганларнинг Хизматдан фойдаланиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган чекловларга риоя қилган ҳолда унинг назорати остида амалга оширилишини кафолатлайди. Акс ҳолда, талаб этиладиган ёшга тўлмаган Фойдаланувчи томонидан Келишувнинг мазкур банди шартлари бузилганлиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ота-оналари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар ёки бошқа қонуний вакиллар зиммасига юклатилади.
  • "Болалар профили" доирасида Хизматдан фойдаланаётган вояга етмаган шахс фақат Фойдаланувчи Обунаси доирасида ёш чекловларига мос келадиган Контентдан фойдаланиши мумкин.
  • 4.7. Фойдаланувчи Хизмат доирасида унинг Ҳисобга олиш ёзуви орқали, шу жумладан нақд пулсиз тўлов бўйича амалга оширилган барча ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан амалга оширилган деб ҳисобланишини тушунади ва бунга розилик билдиради.
  • 5. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
  • 5.1. Фойдаланувчи Хизматни бошқаришнинг Фойдаланувчи функционалидан фойдаланиш ҳуқуқи билан Фойдаланувчига фойдаланиш имконияти тақдим этилган Контент бирликларини ўз танловига кўра Хизмат орқали кўришни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  • 5.2. Фойдаланувчи Хизмат интерфейси орқали зарур шахсий маълумотларни мустақил равишда ўчириб ташлаши (қўлланилиши мумкин бўлган жойларда), шунингдек, Frame Махфийлик сиёсати шартларига мувофиқ Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ва/ёки тўлиқ ёки қисман ўчириб ташлаш талаби билан Frame га мурожаат қилиши мумкин.
  • 5.3. Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланишни тўхтатиш ва ўзига тегишли Ҳисобга олиш ёзувидан воз кечиш ҳуқуқига эга.
  • 5.4. Фойдаланувчи Келиувга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
  • 5.5. Келишув шартларига, шу жумладан Фойдаланувчининг барча кафолатларига риоя қилиш Фойдаланувчининг мажбурияти ҳисобланади.
  • 5.6. Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланган ҳолда Контентдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишнинг техник воситаларини четлаб ўтишга қаратилган бирон-бир ҳаракатларни амалга оширмасликни, хусусан, IP-манзиллар бўйича Контентни кўрсатишни ҳудудий чеклаш тизимини четлаб ўтишни, шунингдек, Хизмат ва унинг бошқа фойдаланувчиларининг нормал ишлашига қарши қаратилган ҳар қандай бошқа ҳаракатларни амалга оширмасликни кафолатлайди ва зиммасига олади.
  • 5.7. Фойдаланувчи Хизматнинг, бошқа фойдаланувчилар ва ҳар қандай учинчи шахсларнинг қурилмалари ва/ёки дастурий таъминотига, зарар етказиши мумкин бўлган дастурий таъминотдан (зарарли дастурлардан) фойдаланмасликни кафолатлайди ва ўз зиммасига олади.
  • 5.8. Фойдаланувчи Frame, Хизматнинг бошқа фойдаланувчилари ва интеллектуал фаолият натижасига ёки Хизмат доирасида фойдаланиладиган индивидуаллаштириш воситасига мутлақ ҳуқуқ тегишли бўлган ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиши шарт.
  • 5.9. Фойдаланувчи ушбу Келишувнинг ажралмас қисми бўлган https://frame.uz/documents/uz/moder-policy.docx манзилида жойлашган Контент модерацияси қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
  • 5.10. Фойдаланувчи унинг учун Келишувда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажаради.
  • 6. Фойдаланувчининг Изоҳларни жойлаштириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
  • 6.1. Фойдаланувчи ўзининг хоҳишига кўра Хизматда Изоҳларни жойлаштириши мумкин. Бунда Фойдаланувчи қуйидаги мақсадларда Хизматда Изоҳларни жойлаштирмаслик ва Хизматдан Хизмат орқали/ёрдамида олиш, йўналтириш, тарқатиш учун фойдаланмаслик мажбуриятини олади:
  • 6.1.1 Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўравонлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
  • 6.1.2. оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда қатнашишга даъват қилиш, худди шунингдек ушбу ғайриқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
  • 6.1.3 била туриб жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш;
  • 6.1.4 уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;
  • 6.1.5 давлат сирларини ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
  • 6.1.6 миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
  • 6.1.7 жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи ахборотни, шу жумладан, одобсиз шаклда ифодаланган ахборотни тарқатиш;
  • 6.1.8 гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
  • 6.1.9 порнографияни, зўравонлик ва шафқатсизликка сиғинишни, шунингдек ўз жонига қасд қилишга ундашни тарғиб қилиш;
  • 6.1.10 бошқа шахсларга тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланиш;
  • 6.1.11 фуқароларни, шу жумладан вояга етмаганларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғи учун хавф туғдирадиган ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқача тарзда жалб этишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
  • 6.1.12 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.
  • 6.2. Фойдаланувчининг Хизматда қуйидаги Изоҳларни жойлаштириши тақиқланади:
  • 6.2.1. "буюртма" хусусиятга эга, яъни Хизматни яратиш мақсадларига тўғри келмайдиган, кимнингдир манфаатларини кўзлаб яратилган;
  • 6.2.2. Сервисда ва/ёки у орқали компьютер вируслари ёки ҳар қандай компьютер ёки телекоммуникация ускуналари ёки дастурларидан рухсатсиз фойдаланишни амалга ошириш учун уларни бузиш, ўзгартириш, йўқ қилишни блоклаш ёки функционаллигини чеклаш учун мўлжалланган бошқа компьютер кодлари, файллари ёки дастурларининг тарқалишига кўмаклашувчи, шунингдек Хизматга ҳамда Интернет тармоғидаги пулли ресурсларга рухсатсиз кириш имконини олиш учун тижорат дастурий маҳсулотларига серия рақамларини ва уларни яратиш учун дастурларни, логинлар, пароллар ва бошқа воситаларни жойлаштирмаслик;
  • 6.2.3 реклама хусусиятига эга - бунга олдиндан Frame розилигини олмасдан;
  • 6.2.4. таҳдид қиладиган, обрўсизлантирадиган, ҳақорат қиладиган, шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига зарар етказадиган, Фойдаланувчилар ёки учинчи шахслар шахсий ҳаётининг дахлсизлигини бузадиган;
  • 6.2.5. вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини бузадиган;
  • 6.2.6. жиноий фаолиятни тарғиб қиладиган ёки жиноий ҳаракатларни содир этиш бўйича маслаҳатлар, йўриқномалар ёки кўрсатмаларга эга бўлган;
  • 6.2.7. кириш имконияти чекланган маълумотларни, жумладан, аммо булар билан чекланмаган ҳолда, тижорат сирини, учинчи шахсларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган;
  • 6.2.8. фирибгарлик хусусиятига эга;
  • 6.2.9. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига зид бўлган ўзга ресурсларга ҳаволаларни ўз ичига олган.
  • 6.3. Фойдаланувчи Шартнома шартларини бузган ҳолда Фойдаланувчи томонидан Изоҳларнинг жойлаштирилиши сабабли келиб чиққан оқибатлар туфайли Frame томонидан кўрилган ҳар қандай зарарларни қоплашга розилик беради.
  • 6.4. Frame, агар Изоҳ муҳокама мавзусига тегишли бўлмаса, салбий хусусиятга эга бўлса ёки Келишув қоидаларини бузса, ўз хоҳишига кўра уни жойлаштиришни рад этиши, ўчириб ташлаши ва/ёки таҳрири қилиши мумкин.
  • 6.5. Фойдаланувчи Изоҳни жойлаштириш орқали у Изоҳнинг муаллифи эканлигини кафолатлайди ва Frameга изоҳдан қуйидагича фойдаланиш ҳуқуқини беради: алоҳида бўлмаган лицензия асосида; оммага етказиш/тарқатиш усули билан; дунёнинг барча мамлакатлари ҳудудида; алоҳида ҳуқуқнинг бутун амал қилиш муддати давомида; аноним равишда; бепул.
  • 7. Frame ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
  • 7.1. Заруратга кўра, Frame Хизматда профилактика, техник ва таъмирлаш ишларини амалга ошириши ва Хизматнинг ишлаши билан боғлиқ ташкилий қарорларни қабул қилиши мумкин. Хизматни функционал ривожлантириш ва мадернизациялаш туфайли Келишувда келтирилган тугмалар, Хизмат бўлимлари номини ўзгартириши мумкин.
  • 7.2. Техник имкониятлар мавжуд бўлганда, Frame Хизматда Фойдаланувчига - Push хабарномаларни юбориш ҳуқуқига эга.
  • 7.3. Фойдаланувчи билан келишмаган ҳолда Келишув бўйича мажбуриятларни бажариш учун ҳар қандай учинчи шахсларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
  • 7.4. Фойдаланувчига алоҳида шартномалар доирасида ўз ҳамкорлари билан тузилган келишувлар асосида пуллик ва бепул функциялар ва имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш ҳуқуқига эга.
  • 7.5. Frame Келишувга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга.
  • 7.6. Frame ўзининг техник имкониятлари доирасида Хизматнинг Келишув шартларига мувофиқ ишлашини таъминлаш ва Келишувда унинг учун белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш мажбуриятини олади.
  • 8. Ташқи ресурслар ва тавсия тизими.
  • 8.1. Хизматда Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган ҳар қандай веб-сайт, маҳсулот, хизмат, тижорат ёки нотижорат характердаги ҳар қандай маълумотга ҳавола ушбу маҳсулотлар (хизматлар)нинг Frame томонидан маъқулланиши ёки тавсия қилиниши бўлиб ҳисобланмайди.
  • 8.2. Хизматда Тавсия технологиялари қўлланилади. Тавсия технологиялари – бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Интернет тармоғидан фойдаланувчилар яхши деб билган маълумотлар жумласига кирадиган маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш асосида ахборотни тақдим этишнинг ахборот технологияларидир. Frame ҳар бир Фойдаланувчига энг яхши индивидуал контент таклифини тақдим этишга интилади. Бунинг учун Хизматда тавсия тизими қўлланилади, у техник воситалар ёрдамида аниқ Фойдаланувчининг қизиқишларига мос келадиган Контентни танлайди.
  • Тавсия тизими математик усуллар ва алгоритмлар асосида ишлайди. Фойдаланувчи Контентининг кўрилиши ва баҳолари таҳлил қилинади. Тавсия тизими ишининг натижалари прогноз ҳисобланади ва Фойдаланувчининг ҳақиқий афзал кўрадиганлари, эстетик диди ва ахлоқ тўғрисидаги тушунчаларига мос келмаслиги мумкин. Frame таклиф этилаётган тавсияларнинг Фойдаланувчининг ҳақиқатда афзал деб билганларига мос келишини кафолатламайди.
  • 9. Тарафларнинг кафолатлари.
  • 9.1. Frame Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган юридик шахс эканлигини тасдиқлайди ва кафолатлайди, шунингдек, Келишувни тузиш ва у бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун барча ҳуқуқ ва ваколатларга эга.
  • 9.2. Фойдаланувчи Хизматдан Келишув шартларини бузган ҳолда фойдаланмаслигини кафолатлайди.
  • 9.3. Фойдаланувчи Хизмат Контенти фақат Хизмат томонидан тақдим этиладиган техник имкониятлар доирасида шахсий нотижорат мақсадларда фойдаланишга мўлжалланганлигини қабул қилади ва бунга розилик беради. Контентдан нусха олиш, такрорлаш, қайта ишлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш, техник ҳимоя воситаларини четлаб ўтиш ёки Хизмат томонидан тақдим этиладиган имкониятлардан ташқари бошқача тарзда фойдаланиш, шунингдек улардан тижорат мақсадларида ҳар қандай фойдаланиш тақиқланади, акс ҳолда, Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
  • 9.4. Фойдаланувчи умуман Хизмат дизайнини ва унинг алоҳида элементларини ташкил этувчи барча объектларга, шу жумладан Хизматнинг дастурий таъминотига бўлган ҳуқуқлар Framega тегишли эканлигини қабул қилади ва бунга розилик билдиради. Контентга бўлган ҳуқуқлар унинг қонуний эгаларига тегишлидир. Frame, Контент эгалари ёки учинчи шахсларнинг мутлақ ҳуқуқларини бузганлик учун Фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
  • 9.5. Фойдаланувчи Frame га Фойдаланувчининг Хизматдан Келишув шартларини бузган ҳолда фойдаланиши муносабати билан Frame томонидан кўрилган ҳар қандай зарарларни (шу жумладан, Хизмат доирасида Фойдаланувчига кириш имконияти тақдим этиладиган барча интеллектуал фаолият натижалари ва индивидуаллаштириш воситаларини) қоплаб беришга розилик беради.
  • 10. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотлари
  • 10.1. Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларига ва бошқа маълумотларига Frame Махфийлик сиёсати шартларига мувофиқ ишлов берилади.
  • 10.2. Ўз маълумотларини мустақил равишда Хизматга жойлаштириш ва Келишувни тузиш орқали Фойдаланувчи буни ихтиёрий равишда амалга ошираётганини тасдиқлайди ва Frame га ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришларига розилик беради.
  • 10.3. Фойдаланувчи унинг ахбороти, агар у Хизматнинг бошқа фойдаланувчиларига кўринадиган бўлса, ҳамма учун очиқ бўлишига ва Хизматнинг ҳар қандай Фойдаланувчиси у билан танишиб чиқиши мумкинлигига розилик беради, бундан Хизматнинг тегишли функцияси мавжуд бўлганда Фойдаланувчи фойдаланилишини чеклаши мумкин бўлган шахсга доир маълумотлар мустасно. Фойдаланувчи томонидан Хизматда жойлаштирилган маълумотлар (шу жумладан шахсга доир маълумотлар) Фойдаланувчининг алоҳида розилигини олмасдан уларни тўплаш ва кейинчалик учинчи шахслар томонидан тарқатиш учун мўлжалланмаган.
  • 10.4. Фойдаланувчи Хизматда бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларини жойлаштирмаслик, шунингдек, бошқа Фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлмаган шахсий маълумотларидан қонунга хилоф ёки ғайриқонуний мақсадларда, фойда олиш мақсадида ва Хизматни яратиш мақсадларига тўғри келмайдиган ҳар қандай бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятини олади.
  • 10.5. Зарур бўлганда, интеграциялашган My-ID модули орқали Фойдаланувчини идентификация қилиш талаб этилиши мумкин. Сўралган маълумотлар тўпланмайди, сақланмайди ва уларга Frame томонидан ишлов берилмайди. Фойдаланувчининг тегишли маълумотларининг идентификация ва ишлов беришдан ўтиш тартиби My-ID қоидалари билан тартибга солинади.
  • 11. Тарафларнинг жавобгарлиги
  • 11.1. Frame Хизматда жойлаштирилган Контент ёки бошқа маълумотларнинг мазмуни, шунингдек, ахборот маҳсулотлари таснифининг тўғрилиги учун жавобгар эмас. Шунингдек, у ўтиш Хизмат интерфейсида жойлаштирилган гиперҳаволалар орқали Фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган Интернет тармоғидаги учинчи шахсларнинг веб-сайтларидан фойдаланиш билан боғлиқ кириш имконияти, мазмуни ва оқибатлари учун жавобгар бўлмайди. Контентнинг мазмуни, ахборот маҳсулотларининг тегишли таснифи ва Интернет сайтлар учун уларнинг ҳуқуқ эгалари тўлиқ жавобгардир. Ҳаволалар бўйича ҳар қандай ўтишларни Фойдаланувчи ўз таваккалчилиги асосида амалга оширади.
  • 11.2. Frame Хизматнинг ишлашини таъминлайди, лекин унинг узлуксиз ишлаши учун жавобгар эмас ва Хизматда жойлаштирилган Ахборотнинг исталган вақтда мавжуд бўлиши ёки ўчириб ташланмаслиги ёки йўқолмаслиги учун кафолат бермайди.
  • 11.3. Frame ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун, агар бу Фойдаланувчининг Frame назоратидан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлса, жавобгар бўлмайди. Худди шунингдек, Фойдаланувчининг қурилмаси ёки учинчи шахснинг электрон қурилмалари, бошқа ҳар қандай ускуна ёки дастурий таъминотга Хизмат Фойдаланувчисининг фойдаланиши туфайли келиб чиққан ёки боғлиқ бўлган етказилган бирор-бир зарар учун ҳам жавобгар эмас.
  • 11.4. Агар Фойдаланувчи ўзининг қурилмасини ва/ёки Хизматдаги Ҳисобга олиш ёзуви маълумотларини учинчи шахсга берса, бундай ҳаракатлар учун барча жавобгарлик, шунингдек улар томонидан етказилган зарар бевосита Фойдаланувчи зиммасида бўлади.
  • 11.5. Frame Фойдаланувчи ёки учинчи шахслар олдида бой берилган фойда, маънавий ёки бошқа зарарни қоплаш мажбуриятига эга эмас ва жавобгар эмас. Тўланган пул маблағларини қайтармайди ва учинчи шахсларнинг Фойдаланувчи ҳисобга олиш ёзувидан рухсатсиз фойдаланиши натижасида юзага келган зарарларни қопламайди.
  • 11.6. Тарафлар Келишувда белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, Келишувда баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар.
  • 11.7. Тарафлар Келишув бўйича ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар бу бажармаслик енгиб бўлмас кучлар (форс-мажор ҳолатлари) таъсирининг оқибати бўлса, шу жумладан, лекин чекланмаган ҳолда: ёнғин, зилзила, довул, чақмоқ уриши, ҳарбий ҳаракатлар, террорчилик ҳаракати, иш ташлашлар, электр энергияси таъминотидаги бузилишлар, маълумотларни узатиш тармоқлари ва Хизматни ташкил этишда фойдаланиладиган ускуналардаги авариялар, мажбуриятларни бажариш имкониятини чекловчи ёки бекор қилувчи давлат ҳокимияти органининг қарори ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириши, қонунга хилоф тусдаги ҳаракат, шунингдек, Тарафларнинг оқилона назоратидан ташқарида бўлган бошқа фавқулодда ва мазкур шароитларда олдини олиб бўлмайдиган ҳолатлар.
  • 12. Низоларни ҳал қилиш.
  • 12.1. Тарафлар Келишувдан ёки у билан боғлиқ ҳолда вужудга келиши мумкин бўлган барча низо ва келишмовчиликлар судга қадар даъво тартибида ҳал этилишини тасдиқлайдилар.
  • 12.2. Низолар ва келишмовчиликларни судга қадар даъво тартибида ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда Frame жойлашган жойда кўриб чиқилиши керак.
  • 12.3. Келишув доирасида кўрсатиладиган бепул хизматларни олиш бўйича Хизмат имкониятларидан фойдаланиш қисмида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидалари Фойдаланувчи ва Frame ўртасидаги муносабатларга қўлланилиши мумкин эмас.
  • 12.4. Агар у ёки бу сабабларга кўра Келишувнинг бир ёки бир нечта қоидалари ҳақиқий эмас ёки юридик кучга эга эмас деб топиладиган бўлса, бу Келишувнинг қолган қоидаларининг ҳақиқийлиги ёки қўлланилишига таъсир кўрсатмайди.
  • 13. Бошқа қоидалар.
  • 13.1. Келишув у Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишувнинг 2-бўлимига мувофиқ акцептланган (қабул қилинган) пайтдан бошлаб кучга киради.
  • 13.2. Фойдаланувчи Хизматдан фойдаланиш бўйича ўз саволлари ва эътирозларини Frame қўллаб-қувватлаш хизматига , электрон почта манзилига, шунингдек, Хизматда жойлаштирилган мурожаат шакли орқали юбориши мумкин.
  • Уларни кўриб чиқиш ва уларга жавоб бериш, агар Хизматда бошқача тартиб ва муддат белгиланмаган бўлса, Фойдаланувчининг мурожаати Frame қўллаб-қувватлаш хизмати томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 30 кун ичида амалга оширилади.
  • 13.3. Келишув, шунингдек у билан тартибга солинмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади ва талқин қилинади.
  • 13.4. Келишув рус тилида тузилган. У Фойдаланувчига рус тилидан бошқа тилларга таржима қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин, аммо рус тилидаги Келишув шартлари ва унинг таржимаси ўртасида зиддиятлар юзага келган тақдирда, Келишувнинг фақат рус тилидаги версияси юридик кучга эга бўлади.
  • 13.5. Келишув Frame томонидан исталган вақтда ҳеч қандай махсус огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. Келишувнинг янги таҳрири, агар Келишувнинг янги таҳририда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у Хизматда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Фойдаланувчи Келишувга киритилган ўзгартиришларга рози бўлмаган тақдирда, Хизматдан фойдаланишни рад этиб, Келишувнинг амал қилишини тўхтатишга ҳақли. Акс ҳолда, Тарафлар уларнинг муносабатлари Келишув кучга кирган санадан бошлаб янги таҳрирдаги Келишув билан тартибга солинишини тан оладилар ва ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалардан кейин Фойдаланувчининг Хизматдан фойдаланишни давом эттириши Фойдаланувчининг бундай ўзгартириш ва/ёки қўшимчаларга розилигини англатади.
  • 14. FRAME реквизитлари
  • «Frame Media» МЧЖ
  • СТИР: 310933012
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Муқимий 1-тор кўчаси, 13 уй, 15/1,17
  • Call-Center (55) 520 23 23
  • Эълон қилинган сана: 03 апрел 2025 й.