1. Умумий қоидалар
- Мазкур ҳужжат FRAME хизматининг Маҳфийлик сиёсати (Сиёсат) бўлиб ҳисобланади ва барча маълумотларга, шу жумладан «Frame Media» масъулияти чекланган жамияти (Оператор) шахсдан ёки унинг қурилмасидан (Фойдаланувчи) у FRAME хизматидан (Хизмат) Интернет тармоғидаги веб-сайт орқали кириш форматида, мобил илова ёки Smart-TV технологиясини қўллаш мумкин бўлган қурилмалар учун илова орқали фойдаланган вақтда олиши мумкин бўлган, қўлланиладиган қонунчилик нуқтаи назаридан шахсга доир маълумотларга (Маълумотлар) нисбатан амал қилади.
- Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
- Сиёсатда розилик олиш усуллари, тўпланадиган Маълумотлар рўйхати, уларга ишлов бериш мақсадлари, Оператор ва Фойдаланувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўриладиган чоралар рўйхати белгиланган.
- Сиёсат Фойдаланувчи томонидан Хизмат орқали ёки ундан фойдаланиш мақсадида учинчи шахсларнинг ахборот ресурсларига узатиладиган маълумотлар ва шахсга доир маълумотларга татбиқ этилмайди. Учинчи шахсларнинг ахборот ресурслари маълумотлар ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ўз сиёсатига эга бўлиши мумкин. Оператор бундай шахсларнинг сиёсати учун жавобгар эмас.
- Маълумотларга ишлов бериш мақсадларини амалга ошириш учун Оператор Фойдаланувчининг Маълумотларини учинчи шахсларга – Операторнинг ҳамкорларига узатиши мумкин. Бундай ҳолда, ҳамкор билан ўзаро алоқада бўлганда, Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини унинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асосларсиз тарқатилишига йўл қўймаслик талаблари ҳисобга олинади.
- Фойдаланувчи Сиёсат қоидаларига рози бўлган ҳолда, шунингдек Операторга шахсга доир маълумотларга ишлов бериш (яъни тўплаш, сақлаш, тизимлаштириш, ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш) ва Фойдаланувчининг Маълумотлари билан бошқа зарур ҳаракатларни амалга оширишига ўзининг хабардор қилинган ҳолдаги розилигини беради.
- Фойдаланувчи Хизматдан ҳар қандай фойдаланишда, шу жумладан Frame хизматининг Фойдаланиш келишувига, тегишли ҳолларда эса Frame дастуридан мобил қурилмалар учун фойдаланиш учун Лицензион келишувга ва/ёки Frame дастуридан Smart-ТВ технологиясига эга қурилмалар учун фойдаланишга Лицензион келишувга қўшилиш орқали Сиёсат қоидаларига ўзининг хабардор ҳолдаги розилигини беради.
- Фойдаланувчининг розилиги шунингдек Фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишда (ҳисобга олиш ёзувини яратишда) ёки электрон хабар ёрдамида ҳам тақдим этилиши мумкин.
- Ўз Маълумотларини Хизматга мустақил равишда жойлаштириш орқали Фойдаланувчи буни ихтиёрий равишда қилаётганини тасдиқлайди.
- Оператор Фойдаланувчига унинг Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар соҳасидаги амалдаги қонунчилигида белгиланган ҳуқуқларининг сақланишини кафолатлайди.
2. Ишлов бериладиган Маълумотлар
- Рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш ёзувини яратиш) чоғида Фойдаланувчи томонидан тақдим етилган телефон рақами каби маълумот;
- Электрон маълумотлар (НТТР-сарлавҳалар, IP-манзил, cookie-файллар, веб-маёқлар / пиксел теглари, браузер идентификатори тўғрисидаги маълумотлар, аппарат ва дастурий таъминот тўғрисидаги маълумотлар, wi-fi тармоғи маълумотлари);
- Хизматга кириш имкониятини амалга ошириш санаси ва вақти;
- Хизматдан фойдаланиш пайтида Фойдаланувчининг фаоллиги тўғрисидаги маълумот (масалан, қидирув сўровлари тарихи, Хизматдаги харидлар тўғрисидаги маълумотлар, лайклар ва афзал кўришлар, бошқа фойдаланувчилар билан ўзаро алоқалар тўғрисидаги маълумотлар);
- Оператор томонидан Фойдаланувчига Хизматдан фойдаланиш бўйича хизматларни тақдим этиш мақсадида зарур бўлган бошқа маълумотлар, шу жумладан Фойдаланувчи Хизматни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилганда ўзи ҳақида тақдим етиши мумкин бўлган маълумотлар.
- Оператор шахсга доир махсус маълумотларни тўпламайди ва ишлов бермайди.
3. Маълумотларга ишлов бериш мақсадлари
- Фойдаланувчига Хизматга ва/ёки унинг ҳисобга олиш ёзувига кириш имкониятини таъминлаш (шу жумладан Фойдаланувчининг афзал кўрганлари, қидирув тарихини ҳисобга олган ҳолда қидирув сўровларига жавобан Операторда мавжуд бўлган қидирув натижаларини тақдим етиш);
- Хизматнинг ишлашига тааллуқли бўлган хабарномалар, сўровлар ва маълумотларни юбориш, Фойдаланувчи билан шартномани бажариш ва унинг сўровлари ва талабномаларига ишлов бериш учун Фойдаланувчи билан алоқани амалга ошириш;
- Фойдаланувчининг ҳуқуқлари ва Операторнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Оператор учун статистик маълумотлар, катта маълумотлар ва бошқа тадқиқотларни йиғиш ва ишлов бериш;
- Хизматга, фойдаланувчиларга, Операторга ва/ёки учинчи шахсларга хавфсизлик таҳдидларини аниқлаш;
- Фойдаланувчининг Хизматдан фойдаланиш муносабати билан тўловларини Хизмат билан бирлаштирилган учинчи шахсларга ўтказишни ташкил етиш;
- Реклама материалларини таргетлаш.
4. Маълумотларга ишлов бериш тартиби
- Ишлов бериладиган Маълумотлар маҳфий маълумот ҳисобланади.
- Кўп ҳолларда, Маълумотларга Операторнинг бирон бир ходими томонидан уларга кирилмаган ҳолда автоматик равишда ишлов берилади. Агар бундай кириш зарур бўлса, у фақат ўз вазифаларини бажариш учун керак бўлган ходимларга берилиши мумкин. Маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш ва таъминлаш учун барча ходимлар Операторнинг шахсий маълумотларга ишлов бериш бўйича ички қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя қилади.
- Фойдаланувчининг маълумотлари Операторнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига жавоб берадиган электрон маълумотлар базаларида сақланади.
- Маълумотлар Фойдаланувчидан қўшимча маълумот сўраш ёки очиқ манбалардан, масалан, ижтимоий тармоқлардаги очиқ аккаунтлардан маълумот олиш орқали тўлдирилиши ёки аниқланиши мумкин. Шахсга доир маълумотларни бойитиш ва ихтисослаштириш фақат ушбу Сиёсатда кўрсатилган уларни тўплаш ва ишлов бериш мақсадларида амалга оширилади.
5. Маълумотларни сақлаш ва ўчириб ташлаш
- Оператор Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар ва шахсга доир маълумотларни улар нима мақсадда тўпланган бўлса, ўша мақсадга эришиш учун ёки қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш учун қанча вақт зарур бўлса, шунча вақтгача сақлайди.
- Фойдаланувчи керакли шахсга доир маълумотларни Хизмат интерфейси орқали (буни қўллаш мумкин бўлганда) мустақил равишда ўчириб ташлаши мумкин, шунингдек Операторга ишлов беришни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ва/ёки Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини тўлиқ ёки бир қисмини ўчириб ташлаш талаби билан мурожаат қилиши мумкин.
Фойдаланувчининг шахсга доир маълумотларини ўчириб ташлаш Оператор томонидан мазкур хабарнома олинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) календарь кун давомида амалга оширилади.
- Шуни эътиборга олиш керакки, Фойдаланувчининг Маълумотларига ишлов беришга розиликнинг қайтариб олиниши Оператор ва/ёки учинчи шахслар томонидан Фойдаланувчига хизматларнинг тақдим этилишини тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
6. Сиёсат дастлаб рус тилида тузилган
Сиёсат Фойдаланувчига рус тилидан бошқа тилларга таржима қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин, аммо рус тилидаги Сиёсат шартлари ва унинг таржимаси ўртасида зиддият юзага келган тақдирда, Сиёсатнинг фақат рус тилидаги версияси юридик кучга эга.
7. Сиёсатнинг ўзгариши
Сиёсат Frame томонидан исталган вақтда махсус огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. Сиёсатнинг янги таҳрири, агар Сиёсатнинг янги таҳририда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Хизматда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Фойдаланувчи Сиёсатдаги ўзгаришларга рози бўлмаган тақдирда, Хизматдан фойдаланишни рад этган ҳолда Келишувнинг амал қилишини бекор қилишга ҳақли. Акс ҳолда, Тарафлар уларнинг муносабатлари Сиёсатнинг янги таҳрири билан у кучга кирган кундан бошлаб тартибга солинишини тан оладилар ва ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалардан кейин Фойдаланувчининг Хизматдан фойдаланишни давом эттириши Фойдаланувчининг бундай ўзгаришлар ва/ёки қўшимчаларга розилигини назарда тутади.
8. Операторнинг реквизитлари
«Frame Media» МЧЖ
СТИР: 310933012
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Муқимий 1-тор кўчаси, 13 уй, 15/1,17
Фойдаланувчиларнинг мурожаатлари учун манзил: support@frame.uz